Бухорода 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин юзага келди
2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да Бухоро вилояти ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасидаги 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилди.
Ёнғин соат 03:11 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жами 23 та савдо дўкони ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб, зарар кўрган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг