Бухоро вилоятидаги савдо биноларида ёнғин содир бўлди
ФВВнинг хабар беришича, жорий йилнинг 26 февраль куни соат 22:37 да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобили ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилиниб, соат 00-40 да ёнғинни тарқалиши олди олинди ва соат 01:30 да батамом ўчирилди.
Ёнғин майдони 520 кв.м.ни ташкил этди.
Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Хозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг