Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

09:21 02 Декабрь 2024 Жамият
566 0

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Ибрагимова Феруза Баҳодурхановна бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Артикова Ҳафиза Туймуродовна Феруза Ибрагимованинг ўрнига, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Маълумот учун, Ҳафиза Артикова 1976 йил 24 декабрда Бухоро туманида туғилган. 1997 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Биология фанлари доктори, профессор.

Тайинловга қадар у Бухоро давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер