Бухоро вилояти электробуслар ҳаракатланмоқда
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бухоро вилоятида электробуслар ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хитойда ишлаб чиқарилган электробус 27 та ўриндиқдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 80 нафар йўловчини сиғдира олади.

Муҳим афзаллик шундаки, улар дизель ва газ ёқилғиси билан ишлайдиган оддий автобусларга қараганда тежамлироқ, шунинг учун йилига миллионлаб сўмлар ёқилғи-мойлаш материалларига сарфланади ва ортган маблағ компаниянинг автобус паркини янгилашга йўналтирилади, дейилади бошқарма хабарида.
Автобус қатнови ҳам қулай ва содда бўлиб, барча тоифадаги йўловчилар, жумладан, имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам қулайликлар яратилган. Поли паст, зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан, пенционерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана олади.

Қайд этилишича, электробус бир неча кун давомида амалда синовдан ўтказилади, ташувчи ва йўловчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда ҳар куни мониторинг ўтказилади. Тажрибага асосланиб, йил охиригача яна 100 та электробус келтирилиб, йўналишларга жойлаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг