Бухоро туманидаги хонадонларда иссиқхоналар сони 1 минг 900 тага етди

14:43 03 Март 2025 Жамият
217 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Иссиқхона нафақат оила учун қўшимча даромад манбаи, балки кишига завқу шавқ, ҳузур бағишлайдиган гўшадир. Бухоро тумани «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қуйи Кобдин қишлоғида яшовчи Амин Ярашев шундай деб ҳисоблайди.

— Томорқада ишлаганимда ўзимни қушдек енгил ҳис этаман, — дейди у. — Қолаверса, дастурхонда ўз қўлинг билан етиштирган ноз-неъматлар турганига нима етсин?

Амин ака мана, 25 йилдирки, 10 сотихдан иборат томорқасини гулдай яшнатиб, маҳалладошларига ўрнак бўлиб келяпти. Ҳозир иссиқхонасида 400 тупдан зиёд бодринг кўчати парвариш қилинмоқда. Бир томонда эса помидор ҳосилга киряпти. Кокос қипиғида етиштирилаётган қулупнайни айтмайсизми? Оиланинг иссиқхона хўжалиги бу хонадонда вояга етаётган ўғил-қизлар учун ўзига хос ўқув амалиёти маскани вазифасини ҳам ўтяпти. Улар ота қаватига кириб, ердан қишин-ёзин фойдаланиш сирларини ўрганишмоқда.

Амин Ярашевга ўхшаб томорқанинг қадрига етадиган деҳқонлар тажрибасини оммалаштириш дуруст натижа бераётир. Маълумотларга қараганда, бундан беш-олти йил муқаддам туманда аҳоли хонадонларидаги иссиқхоналар сони 90-100 та атрофида бўлган. Бугунги кунга келиб эса икки сотихдан 10 сотихгача бўлган иссиқхоналар миқдори 1 минг 900 тага етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер