«Бухоро – Когон» йўналишида электробус ҳаракатланмоқда

15:02 29 Март 2022 Жамият
988 0

Фото: Архив фото

Бухоро ва Когон шаҳрини боғловчи йўлда синов тариқасида электробус қатнай бошлади.

Бир пайтнинг ўзида 80 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган, электр токи воситасида ҳаракатланувчи бу автоулов 2,5 соатлик қувват эвазига 350 километргача масофани босиб ўтади. Атмосферага зарарли газ чиқармайди. Демакки, экологияга зарарли таъсири йўқ. Дизель ёнилғиси ҳамда газда ҳаракатланадиган автобуслар билан қиёслаганда иқтисодий жиҳатдан анча тежамкор. Йўловчилар, хусусан, жисмонан имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам қулайликлар яратилган. Улар электробусда мобил алоқа воситаларини қувватлантириш имконига ҳам эгалар.

Хўш, электробуслар бошқа йўналишларга ҳам қўйиладими?

Бухоро вилоят транспорт бошқармасидан билдиришларича, бу кўп жиҳатдан мутахассисларнинг ўрганиш ва хулосалари, йўловчиларнинг фикр – мулоҳазаларига боғлиқ.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер