Бухоро Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

13:32 23 Февраль 2026 Жамият
329 0

Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Абдуллаев Жасурбек Убайдуллаевич Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур тайинлов Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилган.

Жасурбек Абдуллаев 1981 йил 7 октябрда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 2002 йилда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг бакалавр босқичини, 2004 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер