Бухоро Экология бошқармаси жаримага тортилган фуқаролар юзасидан «Халқ сўзи»га изоҳ берди

15:31 30 Май 2024 Жамият
474 0

Жорий йилнинг 28 май куни Бухоро вилояти Экология бошқармаси томонидан назорат рейд тадбирларида Бухоро шаҳри ва Шофиркон, Олот, Пешку туманларида 4 нафар фуқаро томонидан ўсимлик қолдиқлари ёқилаётганлиги аниқлаб, уларга жами БҲМнинг 14 баравари (4 миллион 760 минг сўм) миқдоридаги жарима қўлланилди.

Бухоро экология бошқармаси матбуот котиби «Халқ сўзи» мухбирига дастлаб ўз маълумотида «ҳар бир фуқарога» жумласи хато кетганлигини маълум қилиб, жами жарима миқдорининг 4 миллион 760 минг сўм эканлигини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖТкнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. «Унутманг! Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга барчамиз бирдек масъулмиз!» дейилади матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер