Бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш турибди

17:58 26 Май 2022 Сиёсат
1057 0

Фото: president.uz

Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.

Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.

Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер