Бугундан Венгрияда 35-Халқаро информатика Олимпиадасига старт берилади
Тўрт нафар иқтидорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 28 август – 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этиш учун Венгриянинг Сегед шаҳрига жўнаб кетди.
Терма жамоа таркиби:
➖ Дилёрбек Валижонов – Андижон шаҳаридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
➖ Дилшодбек Хўжаев – Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани Ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси;
➖ Асилбек Суннатов –Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчиси;
➖ Отабек Жўрабеков – Тошкент шаҳридаги Профи Счоол мактаби 11-синф ўқувчиси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг