Бугун Тошкент метрополитенида кўй-қўшиқлар янграйди

15:05 25 Апрель 2018 Жамият
1027 0
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:30дан 20:00гача Тошкент метрополитенинг барча йўналишларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ватанпарварлик акцияси ўтказади. 

Унда Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли уруш йилларидаги ҳарбий либосларда, Иккинчи жаҳон уруши вақтида оммалашган кўй ва қўшиқларни ижро этишади. 

Акция 16:30да “Дўстлик” (собиқ “Чкалов”) метро бекатида бошланади. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, ушбу акция 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер