Бугун тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишнинг охирги куни
Маълумки, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 6 январь кунидан бошланган ва 1 мартга қадар давом этиши белгиланганди.
Бугун, 28 февраль куни тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Мурожаатларни:
- Мактаб ва боғча педагоглари «pedagog.uzedu.uz» платформаси, академик лицей, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари педагоглари «pedagog.edu.uz» платформаси орқали;
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали «my.gov.uz» орқали;
- давлат хизматлари марказлари орқали юборишлари мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг