28 январь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади ва аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида ҳамда кечаси Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.
Мамлакат бўйича, шамол йўналиши шарқдан ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кун давомида 3-8 даража илиқ, шимолий ҳудудларда эса 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Пойтахтимиз Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиши ва ёғингарчилик кузатилмаслиги айтиляпти. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кун давомида 4-6 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, айниқса тоғли ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўриш ва транспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёткорликни сақлаш тавсия этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг