Бугун Президент Миллий дендрология боғини барпо этишга старт беради
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 1 апрель Президент Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғини барпо этишга старт беради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этиб, Миллий дендрология боғини барпо этишга старт беради.
Тадбирга мамлакатимизнинг 14 та ҳудуди видеоалоқа орқали уланиб, уларда ҳам яшил боғлар ташкил этиш ишлари бошланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг