Бугун пойтахтимизда “Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади

10:34 28 Июль 2023 Жамият
352 0

Бугун пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида “Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг Фрайбург университети клиникаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадбирда немис таълим стандартлари бўйича юртимизда тиббиёт мутахассислари тайёрлаш, уларни қайта ўқитиш, малакасини ошириш, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда илғор диагностика ва даволаш усулларини жорий қилиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбирда Фрайбург университети шифохонасининг етакчи олимлари томонидан онкология, урология, умумий жарроҳлик йўналишлари бўйича маърузалар қилиниб, маҳорат дарслари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер