Бугун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни
Солиқ кодексининг 277, 294-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.
Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг
– эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши;
– Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.
Ҳурматли солиқ тўловчилар мол-мулк ва ер солиқларини 2018 йил 15 октябрга қадар тўлашни унутманг!
Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг