Бугун катта спорт фестивалига старт берилади
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан Федерация тасарруфидаги Яккасарой спорт мажмуасида спорт фестивали ўтказилади.
Яккасарой тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур спорт байрами 15 май — Халқаро оила кунига бағишланади.
Мазкур фестивалда спортга қизиқувчи катта-ю кичик юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин.
Спорт фестивали дастуридан спортнинг:
— 5 минг метрлик масофада юриш;
— гимнастика;
— шахмат;
— шашка;
— стол тенниси;
— дартс;
— бадминтон турлари ўрин олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг