Бугун ЧЛ финали: устунлик ПСЖда, «Бавария» ҳисобни тенглаштира олдими?

23:24 23 Август 2020 Спорт
1642 0

Архив сурат

Бугун футбол бўйича Европа клублари ўртасида Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда Францийанинг ПСЖ ва Германиянинг «Бавария» клуби ўзаро баҳс олиб боради. Гарчи бўлажак баҳсда кўпчилик мухлис ва мутахассислар ғолиблик «Бавария» клубига насиб этишини тахмин этаётган бўлса-да, ўзаро учрашувларда ПСЖнинг қўли кўпроқ баланд келган.

Статистика маълумотларга кўра, мазкур учрашувга қадар ПСЖ ва «Бавария» ўзаро тўққиз учрашувда куч синашган. Ушбу баҳсларнинг саккизтаси Чемпионлар лигаси, биттаси халқаро турнир доирасида бўлиб ўтган.

Хусусан, 1994 йилда бўлиб ўтган икки Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Францийа ва Германияда бўлиб ўтган ўйинларда ПСЖ ғалаба эришган:

ПСЖ — «Бавария» 2:0

«Бавария» — ПСЖ 0:1.

1997 йилда яна ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида битта гуруҳга тушган ва икки ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган:

«Бавария» — ПСЖ 5:1.

ПСЖ — «Бавария» 3:1.

1997 йилда яна ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида битта гуруҳга тушган ва икки ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган:

«Бавария» — ПСЖ 5:1.

ПСЖ — «Бавария» 3:1.

2000 йилда ҳам ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўзаро беллашган:

«Бавария» — ПСЖ 2:0.

ПСЖ — «Бавария» 1:0.

Орадан етти йил ўтиб, жамоалар яна Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бир гуруҳга сараланди:

«Бавария» — ПСЖ 3:1.

ПСЖ — «Бавария» 3:0.

Ва ниҳоят ушбу жамоалар ўртасидаги охирги учрашув Халқаро чемпионлар кубоги доирасида ўтказилган. Австрияда бўлиб ўтган мусобақанинг финалида «Бавария» — ПСЖ 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Шу тариқа мазкур жамоалар ўртасида ўтказилган 9 та ўйиннинг 5 тасида ПСЖ ғалаба эришган.

Бугунги учрашув «Бавария»га ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер