Бу йилги абитуриентлар қайси фанлардан нечта тест топширишлари маълум бўлди

14:45 13 Март 2025 Жамият
490 0

2025-2026 ўқув йилида бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2025-2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилган.

Жумладан, барча ҳужжат топширувчилар учун мажбурий 3 та фандан тест синовлари бўлиб ўтади. Бунда, она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) фанидан 10 та, математика фанидан 10 та ҳамда Ўзбекистон тарихи фанидан 10 та. Умумий 30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл берилади.

Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фандан тест синовлари бўлиб ўтади. Бунда, тест топширувчилар биринчи фандан бериладиган 30 та савол учун 3,1 баллдан жами 93.0 балл, иккинчи фандан бериладиган 30 та савол учун 2,1 баллдан жами 63 балл йиғиш имконияти мавжуд бўлади.

Шу тариқа, тест топширувчилар бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган иккита фандаги 60 та саволдан жами 156,0 баллга эга бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, 2025-2026 ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер