Бу йил “Spark” автомобили эгаси ким бўлади?

09:54 14 Май 2022 Жамият
699 0

Архив сурат (ЎзА)

Маълумки, 2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини чуқур ўрганиш мақсадида талабалар ўртасида “Илҳом” мукофоти республика танлови икки босқичда ўтказиб келинмоқда.

Дастлабки босқичда номзодлар олий таълим муассасаси миқёсида миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини қамраб олувчи тест саволлари орқали сараланиб, энг юқори балл тўплаганлар кейинги асосий танлов босқичида иштирок этиши учун тавсия этилди.

Шу кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида танловнинг якуний босқичи ўтказилмоқда.

Унда 115 нафар талабанинг бадиий-ижодий ишлари тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат экспертлар томонидан ўрганилмоқда.

Ҳар бир тавсия этилган ишлар ўзининг ижтимоий аҳамияти, мавзунинг ёритилиши, талқиннинг ўзига хослиги, асарнинг бадиийлиги мезонлари бўйича холислик ва шаффофлик асосида баҳоланмоқда.

Ғолиблар мукофот билан ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун — 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида тақдирланади.

Маълумот ўрнида, Танлов ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус диплом ва статуэткаларидан ташқари:

— 1-ўрин учун — «Spark» енгил автомобили;

— 2-ўрин учун — 30 млн. сўм;

— 3-ўрин учун — 15 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер