“Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали!“
Пойтахтимиздаги 21-сонли Меҳрибонлик уйида баҳор ва бахт куйчиси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Унда ўқитувчи — мураббийлар, тарбияланувчилар иштирок этди.
Тадбирда мактаб ёшидаги гуруҳларга бир нафардан тарбиячилар бириктирилгани, улар ҳафта давомида болаларнинг қобилияти ва иқтидорига қараб, турли тўгаракларда машғулотлар олиб бораётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.
-- Турли ҳаётий вазиятлар туфайли Меҳрибонлик уйига келиб қолган 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган 129 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларга таълим-тарбия бериб келмоқдамиз, -- дейди Меҳрибонлик уйи директори Умида Маманова. -- Президентимиз Шавкат Мирзиёев зиёлилар билан бўлган учрашувларда ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш кераклигини таъкидлаб ўтганди. Меҳрибонлик уйимизда тарбияланувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида турли тўгаракларга 100 нафардан ортиқ тарбияланувчи қамраб олинган.

Тадбирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг хорижий тилларга таржима қилинган шеърларидан ўқиб беришди. Шоира ижодидан иборат куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбида чуқур таассурот қолдирди.
Адиба УМИРОВА,
“Халқ сўзи“.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг