Британиялик снайпер бир ўқ билан ИШИДнинг беш жангарисини йўқ қилди
Буюк Британия махсус кучлари снайпери ИШИДнинг беш нафар жангарисини 900 метрдан узоқроқ масофадан бир ўқ билан ўлдирди.
"Daily Star"нинг ёзишича, британияликлар курд ҳарбийлари билан ҳамкорликда маҳаллий қишлоқларга террорчиларнинг ҳужумларига қарши кураш олиб бормоқда. Навбатдаги ҳарбий амалиётда 20 йиллик тажрибага эга сержант яхши позицияни эгаллашга муваффақ бўлади ва жангарилар гуруҳини аниқлайди.
Аскар жангариларидан бири худкушлик камарини тақиб олганига эътибор қаратади. Маълумки, одатда снайперлар бошни нишонга олади. Бу сафар душман узоқ масофадалиги туфайли снайпер танани нишонга олади. Ўқ узилиши натижасида портловчи моддалар ишга тушди ва бирданига бешта жиҳодчи, шу жумладан, гуруҳнинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг