Бразилияда ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 100 нафардан ошди

02:49 18 Февраль 2022 Дунё
1396 0

Фото: Reuters

Бразилияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 104 кишига етди. Ҳалок бўлганлар орасида саккиз нафар бола ҳам бор.

Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Петрополис шаҳрида қидирув ишлари давом этмоқда. Унда қутқарувчилар, полиция, ҳарбийлар ва кўнгиллилар иштирок этади. Вайроналар остида қолиб кетган 24 кишини ҳаёти сақлаб қолинган. Яна ўнлаб одамларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Расмийлар шаҳарда мотам эълон қилди ва фавқулодда ҳолат жорий қилди. Таъкидланишича, бу ерда сўнгги 90 йил давомида бундай кучли ёмғир ёғмаган. Сурункали ёғингарчилик туфайли 400 дан ортиқ кўчкилар юз берган. Оқибатда юзлаб биноларга жиддий зарар етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер