Бразилияда норозилик лагерини тарқатиш чоғида 1,2 минг киши ҳибсга олинди
Фото: Globo
Бразилия хавфсизлик кучлари норозилик лагерини тарқатиш чоғида 1,2 минг кишини ҳибсга олди.
Бразилияда хавфсизлик кучлари республика собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари лагерини тарқатиш чоғида 1,2 минг нафар намойишчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Globo" телеканали хабар бермоқда.
«Федерал округ ҳарбий полицияси ва армия душанба куни операция ўтказди. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 да бошланган тадбирда 40 га яқин автобусда норозилик намойиши иштирокчилари олиб чиқилди», дейилади телеканал хабарида.
Ҳибсга олинганлар Бразилия федерал округининг жанубига олиб кетилган.
8 январь куни Бразилия пойтахтида собиқ президент Жаир Болсонару тарафдорлари уюштирган тартибсизликлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Таъкидланишича, улар амалдаги ҳукумат истеъфосини талаб қилган. Полиция норозилик иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг