Бразилияда бир вақтда коронавируснинг иккита штамми билан зарарланиш ҳолатлари кузатилди

16:09 29 Январь 2021 Дунё
1759 0

Бразилияда коронавируснинг иккита штамми билан бир вақтда зарарланиш ҳолатлари қайд этилди.

"Reuters" хабарига кўра, ҳозир ана шундай юқтириш билан боғлиқ иккита ҳолат рўйхатга олинган. Ҳар икки ҳолат ҳам мамлакатнинг жанубий қисмида аниқланган. Беморларда коронавируснинг енгил аломатлари кузатилган. Яъни бир беморни қуруқ йўтал, иккинчисини эса йўтал, томоқ ва бош оғриғи безовта қилган. Шу боис уларни касалхонага ётқизиш зарурати бўлмаган.

Коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари бўйича Бразилия АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда бормоқда. Пандемия бошидан бери мамлакатда ушбу вирусни юқтирганлар сони 9 миллион нафардан ошиб кетди. Унинг асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 200 минг нафардан ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер