Бразилия президенти Трампга интернетда камроқ ўтиришни маслаҳат берди
Фото: Reuters
Шу йилнинг 24-26 июнь кунлари Гаагада НАТОнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
Унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам иштирок этди. Оқ уй унинг НАТО саммитига ташриф видеосини америкалик қўшиқчи Ашернинг “Daddyʼs House” қўшиғи билан бирлаштирди. Видеода унинг қизил йўлакдан кириб келиши, Голландия қироли билан кўришиши, НАТО давлатлари раҳбарлари билан суҳбатлари тасвирланган. Шундан кейин Бразилия президенти Лула да Силва Трампга маслаҳат берди.
“АҚШдек катта мамлакат президенти сифатида сиз интернетда камроқ ўтиришингиз ва ўз вазифаларингизни бажариш ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак”, — деган Силва.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг