Божхона назоратидан яширилган нақд валюта фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости орқали пиёда тарзда чиқиб кетаётган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, сумкаси ичида жами 410 000 Россия рубли ва 4 870 евро борлиги аниқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорига, мувофиқ фуқарога 4 870 евро ва 190 000 Россия рубли қайтариб берилди, қолган 220 000 Россия рубли эса ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.
«Навоий» чегара божхона постида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчи шахсий кўрикдан ўтказилди. Фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганда, қорин қисмида, шим ичига яширилган ҳолда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган 630 000 Россия рубли нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Отабек ИСРОИЛОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг