Боёвут туманида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш шохобчаси ишга тушди

13:20 08 Октябр 2023 Жамият
800 0

Фото: “Халқ сўзи”

ЮНИСEФнинг 1 миллиард 748 миллион сўмлик грант маблағи ҳисобига Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида шприц, игна, шиша, реагент, плёнка, резина қўлқоп каби тиббий биологик чиқиндиларни зарарсизлантириб, қайта ишлайдиган утилизация шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Фото: “Халқ сўзи”

— Ушбу шохобча ишга тушгунга қадар тиббиёт бирлашмамизнинг даволаш профилактика бўлимларидан чиқаётган “Б” гуруҳидаги чиқиндилар махсус печларда ёндирилиб йўқ қилинар эди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Акромжон Азизқулов. — Италия технологияси асосида жиҳозланган замонавий утилизация шохобчаси эса олдингидан мутлақо фарқ қилиб, тиббий биологик чиқиндиларни майдалаб, дезинфекция воситалари орқали катта босим остида зарарсизлантириб, атроф-муҳитга мутлақо зарар етказмайдиган ҳолда қайта ишлаб, ярим тайёр маҳсулотга айлантириб бермоқда.

Фото: “Халқ сўзи”

Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли олис ҳудуддаги 10 та оилавий поликлиникада захира омборлари қурилиб,тиббий биологик чиқиндиларни тўплаш, зарарсизлантириш ишлари йўлга қўйилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Ушбу турдаги утилизация шохобчаси ҳозиргача мамлакатимизнинг уч ҳудудида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ЮНИСEФ кўмагида ишга туширилган.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер