Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди
Фото: ФВВ
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 25 август куни соат 15:40 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалласи ҳудудидаги Катта Чимён тоғига уч нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Фуқароларнинг ҳеч бири тан жароҳати олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг