Бўстонлиқда қушларни ноқонуний овлаётган фуқаро жазоланди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида туманнинг “Қўшқўрғон” МФЙ ҳудудида фуқаро Ф.С. ов қилиш қоидаларини бузган ҳолатда сайроқи қушларни овлаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси талабларини бузганлиги учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ф.С. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг