Бўстонлиқда Медиа-форум панель сессияларида давом этмоқда

15:27 28 Июль 2023 Жамият
355 0

Маълум қилинганидек, Бўстонлиқ туманидаги “Олтин олма” сиҳатгоҳида АОКА томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида III медиа-форум бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Форум доирасида кўзда тутилган турли мавзу ва йўналишларда панель сессияларида АОКА ҳудудий бошқармалари, шунингдек, ахборот хизматлари раҳбарлари ўз хизмат тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда долзарб мавзуларда ўқув-машғулотлари ўтмоқда.

Хусусан, ўқув машғулотларида:

— ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этишда сунъий интеллект имкониятлари, замонавий тенденциялар;

— Очиқликни таъминлашда раҳбар ва матбуот котиби муносабати, мурожаатлар билан ишлаш тажрибаси;

— Раҳбар медиафаоллигини оширишнинг самарали усуллари;

— Ахборот хизмати – 2030. Матбуот котиби –нимага қандай тайёргарлик кўриш керак?

— Ташкилот брендини шакллантиришда комюнити-менеджмент;

— Ташкилот фаолиятини ёритишда муваффақиятли томонлар билан биргаликда камчиликларни ижобий ёритиш механизмлари каби замонавий медианинг муҳим мавзулари кенг муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун: 2 кунлик медиа форум доирасида, шунингдек, бугун, малакали медиа мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер