Босқинчилик учун қўлга олинган шахснинг бошқа жиноятга ҳам алоқадорлиги аниқланди

13:00 01 Март 2022 Жамият
875 0

Фото: Архив фото

21 февраль куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига 24 ёшли О.Б. жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти  маълумот берди.

Хабарга кўра, 21 февраль куни шикоятчининг таниши 27 ёшли С.Ф. Янгиҳаёт тумани Дўстлик-2 даҳасида жойлашган «Туризм ва бизнес» касб ҳунар коллежининг олдида бўла туриб, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган пичоққа ўхшаш ашё билан, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган. 

Шу йўл билан уни қўрқитиб, унга тегишли бўлган «Samsung Galaxy А32» русумли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида, С.Ф. қўлга олиниб, ундан телефон аппарати сўралганда, у аппаратни Чилонзор туманида жойлашган «Фарҳод» бозорига бориб, ўзига нотаниш бўлган шахсга ўзиники сифатида 1.300.000 сўм эвазига сотиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида, ушбу шахс яна бошқа жиноятга алоқадорлиги аниқланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер