Босния ва Герцеговина Бизнес-омбудсман институтини ташкил этишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Бизнес-омбудсман девони ходимлари комплаенс ва этика бўйича халқаро сертификатланган мутахассис Мила Срногорас Байич билан онлайн учрашув ўтказишди.
Учрашув Босния ва Герцеговинада Бизнес-омбудсман институтини ташкил этиш дастури доирасида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилди. Бугунги кунга қадар Грузия ва Украинанинг шу каби ташкилотлари тажрибаси ўрганилган.
Учрашувда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг Бизнес-омбудсман институтини ташкил этиш тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари рўйхати, унинг вазифалари, шунингдек, фаолият кўрсатган даврда амалга оширган ишлари тўғрисида сўзлаб берилди.
Шу билан бирга, жаҳондаги маълум Бизнес-омбудсман институтлари орасида Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани кенг маъмурий ресурслар таъминлангани ва бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиш қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг