“Бошимдаги тожим — онам” китоби чоп этилди

05:59 14 Март 2024 Жамият
499 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли ижодкор, шоир ва журналист Муҳаммад Исмоилнинг “Бошимдаги тожим онам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчи-шоирлар, муаллифнинг яқинлари ва дўстлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Муҳаммад Исмоилнинг ижоди, шеърлари, хусусан, янги нашр этилган мазкур китоби ҳақида фикрлари, дилсўзларини билдиришди.

— Ушбу китобда Муҳаммад Исмоил ўз волидаси тимсолида барчамиз учун азиз ва муҳтарам бўлган Онага таъриф беради. — деди адабиётшунос Нурбой Жабборов. — Муҳтарам оналарнинг фарзанди учун барча қийинчиликларга бардош бериши, ўз жигарбанди учун зарур эса жонини қурбон қилишга ҳам тайёрлиги тасвирланади. Ўзбек онасига бағишланган ушбу муҳташам асар китобхонларнинг кўнглидан муносиб ўрин эгаллайди, деган умиддамиз.

Китобда адибнинг ҳаётий хулосалари, тажрибалари, сабоқлари, кузатишлари жамланган “Ён дафтаримдаги битиклар”и ҳам ўрин олган. Унда инсон, жамият ҳаёти ҳақида ёзувчи ўз фикрларини баён этади.

Тақдимот давомида шоир шеърлари асосида басталанган қўшиқлар куйланди. Китоб тадбир иштирокчиларига совға этилди.

Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер