Бош вазир: Ўзбекистон коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатади

15:42 15 Март 2020 Жамият
1016 0

Архив сурат

Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан барча авиарейсларни бекор қилади, мамлакатга автотранспортда кириш-чиқиш йўллари ҳам ёпилади.

Бу ҳақда 15 март, якшанба куни, бўлиб ўтган махсус брифингда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.

Брифингда темир йўл қатновларини тўхтатиш масаласини ҳал қилиш учун уч кун вақт ажратилгани маълум қилинди. яъни узоқ йўлга кетган поездлар қайтиши учун.

Вазиятни назоратга олиб туриш мақсадида call сентр ишга туширилади. Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50 фоиз чегирма берилади.

Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер