Бош прокуратура биносига кириб, жанжал уюштирган бир гуруҳ аёллар юзасидан расмий баёнот берилди
Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали 19 нафар фуқаронинг қабули ўтказилган бўлса-да, 2020 йил 6 март куни Г.Каримбекова, Х.Эргашева, Г.Хужаханова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносига кириб, жанжал уюштириб, Бош прокурор қабул қилишини сўраган.
Бош прокурор хизмат сафарида бўлганлиги сабабли ушбу фуқаролар Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Бундан ташқари, Г.Каримбекова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ фуқаролар 2020 йил 4 март куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларни қабулхонасида жанжал уюштирганлиги учун Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов томонидан шахсан қабул қилинган.
Ушбу фуқаролар бир неча маротоба Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосарлари қабулида бўлиб, мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва ёзма жавоб хатлари берилган.
Мазкур фуқаролар доимий равишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда тартибсизликлар уюштириб, ноқонуний талаблари билан эътиборни ўзларига жалб қилиб келишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг