Бош прокуратура 81 та дарахтларнинг кесилганига жиноят иши қўзғатди

14:38 23 Февраль 2020 Жамият
755 0

Фото: www.google.com

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.

Натижаларига кўра, Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “B. And S.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистъемол қилиш) ва 198-моддаси (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Тергов давомида жами 1 млрд. 891,3 млн. сўм миқдорда етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер