Борис Жонсон касалхонадан чиқди

18:54 12 Апрель 2020 Жамият
949 0

архив фото

Аввалроқ, Жонсон реанимацияга ётқизилгани учун унинг лавозимини вақтинчалик ташқи ишлар вазири Доминик Рааб вақтинчалик бошқариб тургани ҳақида хабар берган эдик.

Маҳаллий Британия нашрларининг маълум қилишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиққан.

Шифокорлар тавсиясига кўра у ҳозирча ишга киришмайди. Шунингдек, Бош вазир Сент Томас касалхонасидаги ҳаммага миннатдорчилик билдириб, вирус юқтирганларнинг барчасига саломатлик тилаган.

Борис Жонсон 6 апрель куни Лондондаги Сент Томас касалхонасига ётқизилганди. Уч кун давомида жонлантириш бўлимида даволанган Жонсон 10 апрель куни оддий палатага ўтказилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер