Боқий шаҳар гулзорга айланмоқда
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд шаҳрида сўнгги йилларда олиб борилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қадим кентга янада чирой бағишлаб, бу ерга ташриф буюрадиган сайёҳларга ҳам шукуҳ бағишламоқда. Бугун туризм марказига айланиб бораётган қуҳна ва боқий Самарқанд шаҳрини янада обод қилиш, гулу гулзорга айлантириш, яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида кўча буйлари, хиёбон ва майдонларга анвоий гул ва бўталар экилмоқда. Маълумотларга кўра, шаҳар кўчаларига 5 миллион дона гул ва бўталар экилиши режалаштирилган.

Айтиш керакки, Самарқанд шаҳрига экилаётган гул ва бўталарнинг тури 50 дан ортиқ. Бу кўчатлар шаҳарнинг ўзида тадбиркорлар томонидан кўпайтирилиб, етиштирилмоқда. Бу ишларда “Йўлкўкалам” ҳамда ободонлаштириш корхоналарининг ишчи ходимлари фаол иштирок этишяпти.

- Самарқанд шаҳри ва атрофидаги 18 объектда фаолият юритяпмиз - дейди шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси Низомжон Аҳадов. - Ободонлаштириш ишларида чет элдан келтирилган кўчатлар, дарахт ва буталар, кустарникларни иссиқхоналарда ўзимизни иқлимга мослаштириб, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боряпмиз.
Шунингдек, мутахассислар томонидан экилаётган гул ва бўталарни парвариши, агротехникаси, уларни суғориш бўйича ҳам зарур тавсиялар берилмоқда.

Бугун қуҳна кентга ташриф буюрган киши боррки, шаҳар кўчаларида ўзгача чирой ва ифор таратиб турган анвойи гулларнинг гўзаллигидан баҳра олиши шубҳасиз. Зеро, бу ҳар бир кишига ўзгача кайфият, кўтаринкилик бағишлайди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг