Болгарияда атиргуллар фестивали, "Тумандаги типратикан" ...
Йилнинг Григорий тақвимида 145-, кабиса йилининг 146-куни ҳисобланувчи 25 май санаси дунё тарихида кўплаб қизиқарли воқеалар ва буюк инсонларнинг таваллуд санаси сифатида тарихга муҳрланиб улгурган.
Шундай воқеаларга мисол тариқасида Одессада биринчи университет очилишини келтириш мумкин. Бу воқеа 1865 йил юз берган.
Болгарияда эса ҳар йилнинг 25 май санасида атиргуллар фестивалини ўтказиш одат тусига кирган.
Иордания бу кунни мустақиллик, Африка эса «Озодлик куни» сифатида нишонлайди.
2003 йилнинг 25 май куни «Тумандаги типратикан» мультфильми «Барча даврларнинг энг яхши мультфильми» деб топилган. Шунингдек, ушбу санада голланд физиги, Нобель мукофоти совриндори Питер Зееман таваллуд топган, агар у ҳаёт бўлганида бугун ўзининг 156 ёшини нишонлаётган бўларди.
25 май куни мамлакатимизнинг барча ҳудудидаги умумтаълим мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилади.
Бугунги сана билан боғлиқ яна кўплаб тарихий воқеаларни келтириш мумкин...
Ҳа, айтганча, бугун йил якунига 220 кун қолди.
Зиёда Раҳимбоева тайёрлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг