Болгария президенти кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради

17:50 03 Май 2022 Дунё
1249 0

Фото: AP

Болгария президенти Румен Радев кортежининг бош машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди.

Маълум қилинишича, ушбу кўнгилсиз воқеа Пловдив шаҳри яқинида юз берган. Автомобиль юк машинасига бориб урилган ва ҳодиса оқибатида президент жамоасининг икки ходими, жумладан, унинг даволовчи шифокори тан жароҳати олган. Ҳар икки жабрланувчи касалхонага олиб кетилган. 

Фожиага ёмғир ёққани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер