Болажонларга қувонч улашилди
Байрамлар арафасида жажжи болажонлар ҳолидан хабар олиш, уларга совға-саломлар улашиш орқали қалбига қувонч олиб кириш халқимизга хос хайрли тадбирлардан бири, десак, айни ҳақиқат.
Янги йил байрами олдидан ташкил этилган тадбирларда прокуратура тизими ходимлари ҳам фаол иштирок этди.
Хусусан, Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокурори Я.Абдураҳмонов ташаббуси билан мутасаддилар билан биргаликда 1-Болалар клиник шифохонасида даволанаётган 50 нафардан ортиқ болаларга қувонч улашиш мақсадида “Янги йил” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда болажонларни Янги йил билан табриклаб, эсдалик совғалари байрамона кайфиятда топширилди.
Шу билан бирга, туман прокурори Я.Абдураҳмонов 560-ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди.

Бугунги кунда ушбу муассасада юзлаб болалар таълим олишмоқда. Янги йил арафасида ўтказилган байрам тадбирида 120 нафардан ортиқ болажонларга совғалар тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг