Болажонларга бир олам шодлик улашган хайрия акцияси

17:25 09 Апрель 2025 Жамият
189 0

Шоира ЭШБОЕВА/«Халқ сўзи». Ўзбек халқининг асрлар оша етиб келаётган меҳрибонлик, саховатлилик фазилатлари миллий ўзлигимиз ифодасидир.

Шундай қадриятларимизга таянган ҳолда, мана бир неча йилдирки Тошкент шаҳар Планетарийсида «Бахтли болажон» хайрия акцияси ташкил этилмоқда.

— 2014 йилдан буён ҳар йили Тошкент Планетарийси томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун мана шундай маданий тадбир уюштириб келамиз, — дейди тадбир ташкилотчиси Ноиба Хикматова. — Бу йилги акциямизнинг ўзига хос томони шундаки меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан биргаликда оз бўлсада маҳалладаги ёрдамга муҳтож аҳоли фарзандларини ҳам қамраб олишга ҳаракат қилдик.

Акция давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова ҳамда «Шарқ» эстрада гуруҳи томонидан байрам дастури намойиш этилди. Шунингдек, юлдузли осмон ва қуёш системаси сайёралари ҳақидаги фильм болажонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбирда болажонлар юзида бир олам қувонч балқиди, қалбларини кўтаринки кайфият тарк этмади. Акция сўнггида улар учун ёзилган байрам дастурхони ҳам эсда қоларли бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер