Болаларга бир олам завқ улашилди
Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида анъанавий «Президент арчаси» тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирига вилоятимиз шаҳар ва туманларидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўғил-қизлар, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди. Унда Хоразм вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга «Президент совғаси»ни топширди.

Совғалар жамланмасидан Президентимизнинг Янги йил байрам табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат тўплами ўрин олган.
Театрлаштирилган байрам дастури, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг