Болалар порнографиясини тарқатган шахс 2 йилга қамалди

15:20 18 Март 2026 Жамият
174 0

Иллюстратив фото

Болалар порнографиясини тарқатган шахсга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг август ойи якунида Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларидан болалар порнографиясига оид жиноят тўғрисида хабар келиб тушган. Омбудсманнинг тезкор расмий сўрови асосида мазкур ҳолат ИИВ Тергов департаменти томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотларни тарқатиш факти юзасидан Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Дастлабки тергов тамомланганидан сўнг мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 12 февраль куни суднинг айблов ҳукми эълон қилинган.

Ҳукмга кўра, жиноятни содир этишда айбдор деб топилган Ж.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддасининг 3-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши жиноятлар иш юритуви юзасидан ўз кузатувини давом эттиради», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер