Болалар омбудсмани содир бўлган ҳолатлар юзасидан расмий муносабат берди

13:22 20 Декабрь 2023 Жамият
361 0

Фото: Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда 2009 йилда туғилган, 7-синф ўқувчиси Д.К. (қиз бола) унаштирилмоқда, деган мазмундаги тарқалган видео юзасидан, масъуллар томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилганда, қизчанинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросим эканлиги тўғрисида тушунтириш бердилар.

Д.К нинг ота-онаси қизни турмушга чиқишига мажбурлаш учун жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тўғрисида огоҳлантирилдилар. Шунингдек, Д.К. нинг ота-онаси ўз тушунтиришида видеодаги ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги ва қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, унга таълим бериш ва шифокор бўлиб етишиши ниятида эканликларини маълум қилдилар.

Болалар омбудсмани ўз назоратини давом эттиради.

Тошкент вилояти, Келес шаҳрида яшовчи К.Т. томонидан унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлик содир этилганлиги ҳақида мурожаат қилинди.

Болалар омбудсмани мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганиши натижасида Келес шаҳридаги хусусий боғчада бўлган вақтида болага нисбатан жинсий тегажонлик қилинганлиги юзасидан 2023 йил 15 декабрда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ҳамда Болалар омбудсманининг бола манфаатлари юзасидан кузатуви остида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер