Болалар омбудсмани дўконда онаси томонидан калтакланган қиз ҳолати бўйича муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда гул дўконига кириб гул сўраган вақтида онаси В.А. маст ҳолатда қизи В.И.ни ҳақоратлаб, ургани бўйича видео хабарлари тарқалди. Аниқланишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган.
Мазкур ҳолат дарҳол Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинди. Ҳозирда Она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани:
Онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Давлат ҳар қандай болага нисбатан бундай йўл қуйиб бўлмайдиган муомилага муросасиз ва бола манфаати устунлигини таъминлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг