Болалар миллий тиббиёт марказида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати қандай?

19:04 01 Декабрь 2023 Жамият
370 0

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов пойтахтимиздаги Болалар Миллий тиббиёт марказида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, шифо масканини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган ушбу тиббиёт муассасаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб лойиҳалардан биридир.

Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 ўринга эга бўлиб, марказ таркибидаги поликлиника кунига 300 нафаргача бемор қабул қилишга мўлжалланган. Шифо маскани магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган.

Шунингдек, марказ мутахассислари томонидан йилига 6000 га яқин, хусусан, яқин йилларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари юксак маҳорат билан ўтказилмоқда.

Вазир тиббиёт муассасасидаги энергия таъминоти ҳолатини ўрганар экан, шифохонани иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурслари узилишларига йўл қўймаслик ва бунинг учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер