Бола ҳуқуқлари ҳимояси янада кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш учун жавобгарликни белгиловчи 47-6-модда билан тўлдириш ҳамда ушбу ҳаракатни бир йил давомида такроран содир этилиши ёки маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг суд томонидан белгиланган муддатда чет элда турган болани қайтарилишини таъминламаслик учун Жиноят кодексида 122-1-моддаси билан жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ота ёки она ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс ёки ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш ва тегишли мажбуриятларни бажармаслик билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг