Бокс: бугун ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланади

10:34 02 Март 2022 Спорт
1128 0

Фото:Спортни ривожлантириш вазирлиги

Бугун Иордания қироллиги пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилади.

Мазкур Осиё чемпионатида қитъамизнинг 21 мамлакатидан жами 352 нафар боксчи баҳсларда иштирок этиши маълум қилинди. Жумладан, Ўзбекистон шарафини ўсмирлар ўртасидаги жангларда 25 нафар, ёшлар ўртасида эса 24 нафар, жами 49 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Мусобақа ўсмирлар ўртасида 2006-2007 йилларда туғилганлар, ёшлар ўртасида эса 2004-2005 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида ташкил этилмоқда.

Бугун, 2 март куни мусобақанинг биринчи кун жангларига старт берилади. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Жанглар Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер